Линклар

Ғазо минтақаси билан Исроил чегарасида жойлашган назорат пунктига фаластинлик жанггарилар томонидан уюштирилган ҳужум давомида олти нафар Исроил аскари ўлдирилди.


Уч нафар жанггарининг ҳам омон қолмагани айтилмоқда. Ҳужум буйича масъулиятни биратўласига уч ташкилот ўз зиммасига олмоқда. Даъвогарлар орасида "Ҳамас" ҳамда "Ал-Ақса мазлумлари гуруҳи" ҳам бор.
Бу¸ Маҳмуд Аббос Фаластин мухторияти раҳбари этиб сайланганидан кейин исроилликларга нисбатан амалга оширилган энг жиддий ҳужумдир.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Дэни Эль Таубга кўра:
"Бу ҳужум террористларни Фаластин халқининг эртаси қизиқтирмаслигидан далолатдир. Ўша назорат пункти орқали Исроилдан фаластинликлар учун озиқ-овқат ва дори-дармон сингари асосий маҳсулотлар етказилиб турилади. "Ҳамас" ҳамда "Ал-Ақса мазлумлари гуруҳи" шунчаки анашу таъминотни тўсиб қўйишда ким ўзарлик қилишмоқда”, — деди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Дэни Эль Тауб.
Фаластин мухториятининг янги президенти Махмуд Аббос эса бу хусусда шундай фикр билдирди:
"Бу ҳужум Исроилнинг сўнгги ҳаракатлари сингари, тинчлик ўрнатилишига ҳалақит беради", — деди Фаластин мухторияти янги президенти Маҳмуд Аббос.
XS
SM
MD
LG