Линклар

Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Япония ташқи ишлар вазири Нобутаки Матимура ўртасида музокара бўлиб ўтди.


Музокара давомида Курилл ороллари мавзуси мухокама қилинди.
Расмий Токио ҳамон Россия Курил оролларига қарашли тўрт оролни Япония ихтиёрига топширмагунича, икки давлат ўртасида тинчлик шартномасининг имзоланиши мумкин эмаслиги фикрида қатъий турипти.
Учрашувдан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жумладан шундай деди:
"Бу масалада позициялар қарама-қаршилиги юзага келмоқда¸ улар умуман бир-бирига зид дейиш ҳам мумкин. Биз бу борада муроса пайдо қилувчи ечимни топиш зарур деган фикрни тўлиқ қувватлаймиз. Албатта кўприк икки томондан қурилади¸ шу билан бирга кўприк мустаҳкам фундаментга қурилиши керак. Бизнинг фикримизча ҳозир айнан ўша кўприк учун фундаментни қуриб олмоқ лозим”, — деди Россия ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG