Линклар

АҚШ Давлат департаменти котиби Колин Пауэлл Америка ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш жорий йилда бошланишини маълум қилди.


Пауэллга кўра, жараён босқичма-босқич амалга оширилади¸ аммо ҳозирча Ироқдаги барча Америка ҳарбийларининг эвакуацияси айнан қачон амалга оширилишини айтиш қийин. Шу билан бирга¸ АҚШ Давлат котиби Ироқдаги сайловларни айнан аввал белгиланган муддат, яъни 30 январда ўтказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Миср президенти Ҳусни Муборак Пауэлл сўзларига муносабат билдирар экан, жумладан шундай деди:
"Айни дамда¸ Ироқдан ҳарбийларни олиб чиқиш ўта хавфлидир, беқарорлик кучайиб, суннийлар, шиалар ҳамда қурдлар бир-бирларига қарши кўтарилишлари мумкин. Қўшма Штатлар Ироқ ҳарбийларига мамлакат хавфсизлигини ўзлари таъминлашларини ўргатмоқлари лозим. Шундан кейингина АҚШ ҳарбийлари мамлакатни тарк этишлари мумкин”, — деди Миср президенти Ҳусни Муборак Американинг Си-Би-Эс телеканалига берган интервьюсида.
XS
SM
MD
LG