Линклар

АҚШ Давлат департаменти Эрондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият юзасидан жиддий хавотир билдирди.


Бундай хавотирга тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Ширин Ибодийнинг судга чақиртирилиши сабаб бўлди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ширин Ибодийга кўра¸ пайшанба куни ҳукумат мулозимлари унга уч кунлик муддат ичида кўрсатма бериш учун судга етиб келиши лозимлиги, акс ҳолда ҳибсга олинишини айтиб таҳдид қилганлар. Судда унинг айнан нима масалада кўрсатма бериши лозимлиги ҳозирча номаълум қолмоқда.
Ширин Ибодийга кўра:
"Менинг судга келишим учун юборилган чақирув қоғози мутлақо мамлакат жиноят кодексига зиддир. Қонун бўйича¸ чақирув қоғозида, менга қарши қандайдир айблов эълон қилинганми йўқми, агар эълон қилинган бўлса қандай кўринишдаги тушунтиришлар беришим лозимлиги кўрсатилиши керак", — деди тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Ширин Ибодий.
АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилишича, Эрондаги консерватив тузум сиёсий ислохотлар тарафдорларини таъқиб остига олишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG