Линклар

Бугун Украина президентлигига номзод Виктор Янукович президентлик сайлови натижалари юзасидан мамлакат Олий судига эътирознома киритди.


Януковичнинг сайловолди штаби вакилларига кўра, судга топширилган эътирознома сайлов давомидаги қонунбузарликларни тасдиқловчи 600 жилдли ёзма маълумот, 240 та видеотасма ҳамда бир қатор суратлардан иборат.
Душанба куни Украина Марказий сайлов комиссияси сайловда мухолифат етакчиси Виктор Юшенко ғолиб чиққанини расман маълум қилган эди. Аммо кейинчалик мамлакат Олий суди Януковичнинг сайлов натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилмай туришлик ҳақидаги сўровини қаноатлантирди.
XS
SM
MD
LG