Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:49

Тошкент радиоси туркманча гапирмоқда


Озодбек Тошкент халқаро радиоси январь ойидан туркман тилида эшиттиришлар бера бошлади.

Радионинг Марказий Осиё таҳририяти бош муҳаррири Шоқаҳҳор Салимовнинг сўзларига қараганда, қозоқ, тожик, қирғиз тилидаги эшиттиришлар каби туркман тилидаги эшиттиришлар ҳам кунига ярим соатдан эфирга узатилади. Ҳар куни кеч соат 22.30 дан 23 гача эфирга бериладиган бу эшиттиришларнинг 5-7 дақиқаси янгиликлар, қолгани Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳаётига оид муҳим воқеалардан иборат бўлади. Шунингдек, Ўзбекистонда яшаётган туркманлар ҳаётидан ҳам лавҳалар берилади.

Ўзбекистонлик туркман журналистларидан бирининг “Озодлик” мухбирига айтишича, Ўзбекистонда туркман тилида эшиттиришлар берила бошлаши Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг Бухорода бўлиб ўтган учрашуви ҳосиласидир. Бироқ ҳозирча бу эшиттиришларда ўзбекистонлик туркманларнинг муаммолари кўтариб чиқилаётгани йўқ.

Ш.Салимов Ўзбекистондаги муаммолар шу юртда яшовчи барча миллатларга дахлдорлиги, бу муаммолар очиқ айтилиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG