Линклар

Доғистондан олинган хабарда, ўтган ҳафта охирида Махачқаъла яқинида бўлиб ўтган жангда ўлдирилган жанггарилар жасади топилгани айтилмоқда.


Хабар қилинишича, беш жанггарининг жасади 15 соат давом этган жангда бузилган уйнинг вайроналарида топилган.
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Доғистон бошқармаси бошлиғи Николай Грязновнинг маълум қилишича, ўлдирилганлар шахси аниқланмоқда.
“Ўлдирилганларнинг жасадлари топилди. Бу ерда биздан яшириниб олганларнинг ҳаммаси йўқ қилинди. Баъзиларининг шахси аниқланди”, - деди жумладан Грязнов.
Махачқаъла яқинида бўлиб ўтган хавфсизлик кучлари ва жанггарилар ўртасидаги жанг 15 соат давом этди. Шундан сўнг, жанггарилар беркиниб олган уй танк ва бошқа оғир артиллерия ёрдамида вайрон этилди. Тўқнашувда бир ички ишлар ходими ўлдирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG