Линклар

Бугун Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат парламент сайловларида Либерал Демократик партия ғолиб чиққанини маълум қилди.


Либерал Демократик партия парламент қуйи палатасидаги 120 ўриндан 41тасини эгаллаган. Ҳукуматга тарафдор бўлган бошқа партия – Халқ Демократик партияси 33 ўринга эга бўлгани айтилмоқда.
Ўтган ойда бўлиб ўтган Олий мажлис сайловларида бешта сиёсий партиядан 500дан ортиқ номзод кўрсатилган эди. Сайловда қатнашган партияларнинг барчаси Президент Ислом Каримовнинг сиёсатини қўллаб-қувватловчи партия ҳисобланади.
Ўзбекистон парламент сайловларини кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 26 декабр куни бўлиб ўтган тадбир халқаро демократик стандартларга мос келмаганини маълум қилган эди. Ўзбекистондаги мухолифат партияларнинг бирортаси ҳам сайловда қатнашиш учун рўйҳатдан ўта олмади.
XS
SM
MD
LG