Линклар

logo-print

Бугун 14 мамлакатда яшаётган Ироқ фуқаролари 30 январ сайловларида овоз бериш учун рўйҳатдан ўтишни бошлаганлари хабар қилинмоқда.


Мамлакат ташқарисида яшаётган бир ярим миллион ироқлик овоз бериш ҳуқуқига эга экани таҳмин қилинмоқда.
Мамлакат ташқарисида овоз бериш жараёнини БМТга қарашли Халқаро миграция ташкилоти уюштирмоқда. Ташкилот Ироқ фуқаролари кўп бўлган 14 мамлакатни танлади.
Ҳорижда истиқомат қилаётган ироқликлар 23 январгача рўйҳатдан ўтишлари мумкин. Улар уч кун давомида – 28 январдан 30 январгача овоз беришлари мумкин бўлади.
Ироқ фуқаролари АҚШ, Австралия, Британия, Канада, Дания, Франция, Германия, Эрон, Иордания, Холландия, Швеция, Сурия, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида овоз бериш имконига эга бўлади.
XS
SM
MD
LG