Линклар

Бугун Ироқ шимолидаги Байжи шаҳарчасида портлаш содир бўлди.


Шаҳардаги полиция участкаларидан бирининг олдида содир этилган портлашда камида етти киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Аниқланишича, портлашни худкуш кимса содир этган.
Ироқдан олинган бошқа хабарларда Бақуба шаҳри яқинидаги текширув пунктида бўлган Ироқ аскарларига қуролланган кимсалар хужум қилгани айтилмоқда. Хужум оқибатида саккиз аскар ўлдирилган.
Хабар қилинишича, Ироқда бугун содир этилган зўравонликлар оқибатида 23 киши қурбон бўлган.
Охирги пайтларда, 30 январ сайловлари яқинлашаркан, Ироқ жанггарилари томонидан уюштирилаётган зўравонликлар авжига чиқмоқда.
Лекин Ироқ ва АҚШ расмийлари зўравонликлар кучайганига қарамасдан сайловлар вақтида ўтказилишини айтмоқда.
Ироқ муваққат президенти Ғози ал Явар сайловлар олти ойга қолдириладиган тақдирда ҳам мамлакатда зўравонликлар камайишига ҳеч ким кафолат бера олмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG