Линклар

Хорватия президенти Штипе Мешич иккинчи марта мамлакат президенти этиб сайланди.


Кеча бўлиб ўтган президентлик сайлови иккинчи босқичида ғолиб чиққан Мешич кейинги беш йиллик муддатда Хорватия Европа Иттифоқига қўшилажагини ваъда қилди. Бунинг учун, деди у, миллий бирдамликка эришмоқ лозим.
“Мақсадларимиз йўлида миллий бирдамликка эришмоғимиз лозим. Уларни фақатгина биргаликда амалга ошира оламиз. Кўп партия ва фикрлар бор, бироқ мақсадларимиз бир бўлмоғи лозим. Сизни замонавий Хорватия сари биргаликда боришга чақираман”, - деди жумладан Штипе Мешич.
70 ёшдаги Мешич кеча бўлиб ўтган сайловда 66 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби, Бош вазир ўринбосари Ядранка Косорга 34 фоиз сайловчилар овоз берди.
XS
SM
MD
LG