Линклар

Бугун Украина Олий суди собиқ Бош вазир Виктор Януковичнинг мамлакат президентлик сайлови натижалари борасидаги шикоятларини кўриб чиқишни бошлади.


Ўтган ойда қайтадан ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи даврида Виктор Янукович рақиби Виктор Юшченкога ютқазган эди.
Олий суд кўриб чиқишни бошлаган шикоят Януковичнинг сайлов натижалари қалбакилаштирилгани ҳақидаги охирги шикояти, деб айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 декабр куни ўтказилган овоз беришда Янукович 44 фоиздан кўпроқ овоз олган. Унинг рақиби Юшченко эса қарийб 52 фоиз овоз билан ғолиб, деб топилган эди. Янукович тарафдорлари Олий судни сайлов натижаларини бекор қилишга чақирмоқда.
Сайловда ғолиб, деб топилган Юшченко унинг рақиби Януковичнинг барча аризалари судда кўриб чиқилмагунча президентлик лавозимига кириша олмайди.
Украина Олий суди ҳозиргача Януковичнинг бир нечта аризасини кўриб чиқди ва уларни қондиршини рад этди.
XS
SM
MD
LG