Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2024, Тошкент вақти: 23:53

Нижний Тагилда ўзбек ўлдирилди, элчихона бундан бехабар


Саида Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида бир гуруҳ маҳаллий ёшлар ўзбекистонлик икки йигитни аёвсиз калтаклади. Оқибатда ўзбеклардан бири шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

Тарқатилган маълумотларда Ўзбекистон фуқароларига ҳужум қилган 17-27 ёшлардаги 10 чоғли йигит скинхедлар, ўзбекча айтганда тақирбошлар экани айтилмоқда.

“Озодлик” мухбири Нижний Тагил шаҳри ички ишлар бошқармаси билан боғланиб, воқеа тафсилотларини аниқлаштиришга ҳаракат қилди.

Бошқарма матбуот хизмати ходимаси маҳаллий йигитлар калтаклаши оқибатида ўзбекистонликлардан бири вафот этганини тасдиқлади. Бироқ у ҳужум қилганлар тақирбошлар эканини инкор қилди. Унинг айтишича. мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

“Бизнинг тезкор маълумотларга кўра, Нижний Тагил ҳудудида скинхедлар гуруҳи йўқ. Ўзбекларга скинхедлар ҳужум қилгани эса журналистлар уйдирмаси, холос. Ўзбеклардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Иккинчисига эса шифокорлар ёрдами зарур бўлмаган”, - деди бошқарма ходимаси.

Унинг таъкидлашича, вафот этган йигит 1976 йилда туғилган Нодирбек Мирзажоновдир. Жабрланувчилар бир-бирига қариндош бўлган. Улар Нижний Тагил бозорида савдо билан шуғулланган. Шаҳарнинг Дзержинский туманида вақтинчалик қайддан ўтган.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Эрик Бегишовнинг билдиришича, Нижний Тагилдан мазкур воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қандай маълумот олинмаган. Бу ҳақда маълумот олиниши билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси орқали жабрланувчиларнинг яқинларига хабар қилинади.
XS
SM
MD
LG