Линклар

“Қора куч”ларнинг навбатдаги гуруҳи суд қилинмоқда


Ҳакимбек 17 январь куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида Ўзбекистонда 1999 йилдан буён содир этилган барча террорчилик ҳаракатларига алоқадорликда гумон қилинаётган 6 фуқаро - икки аёл ва тўрт эркак устидан суд жараёни бошланди.

Судланувчиларга Жиноят кодексининг 17 моддаси, жумладан, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, қасддан одам ўлдириш, терроризм, қўпорувчилик, ноқонуний диний ташкилотлар тузиш ва уларга раҳбарлик қилиш, фаолиятида иштирок этиш кабилар бўйича айблар қўйилмоқда.

Суднинг биринчи мажлиси тахминан 3 соатча давом этди. Суд залига журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари киритилмади. Айбланувчилардан тўрт нафарининг адвокатлари келмагани сабабли суд бошқа кунга қолдирилди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси ўринбосари Исмоил Одиловнинг сўзларига қараганда, М.Ҳусанова, М.Латипов, У.Остонов, А.Тошпўлатов, Ф.Жўраева ва С.Таласов устидан ўтказилаётган суд жараёнига судья Мансур Мусаев раислик қилмоқда. Уларга қўйилган айбларнинг аксар қисми суд жараёнида тасдиғини топмаслиги мумкин. Чунки аввал худди шу йўналишда бўлиб ўтган судларда айланувчиларга қўйилган кўплаб моддалар олиб ташланган эди.

Маълум бўлишича, судланувчилардан бири, 3 фарзанднинг отаси Суннатулла Таласов биринчи гуруҳ ногирони, яъни кўзи ожиздир. У бир ярим ой муқаддам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG