Линклар

Қирғизистон президенти Аскар Акаевнинг бир ўғли ва бир қизи мамлакатда бўладиган парламент сайловларида ўз номзодини қўйди.


Айдар Акаев номзоди бугун расман рўйхатга олинди. Олдинроқ унинг опаси Бермет Акаева номзод сифатида рўйхатдан ўтган эди.
Айдар Акаев Қирғизистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ҳисобланади ва айни пайтда Қирғизистон Молия вазирининг маслаҳатчиси ҳамдир. Бермет Акаева эса "Оға хон" фондининг Қирғизистондаги шўбасига рахбарлик қилади.
Аскар Акаевнинг жами тўртта фарзанди бор. Аммо, қолган кенжа икки фарзанди ёши тўғри келмаётгани боис номзодларини ҳозирча қўя олмайди.
XS
SM
MD
LG