Линклар

Агар расмий Техрон ядровий дастури бўйича халқаро ҳамжамият билан очиқ ҳамкорлик қилишдан бош тортса, АҚШ Эронга қарши ҳарбий куч қўллаши эхтимолдан холи эмас.


АҚШ президенти Жорж Буш Америка телевидениеси орқали бу ҳақда таъкидлар экан, унинг давлати ҳали ҳам масаланинг дипломатик йўл билан ҳал этилишига устуворлик бераётганини, аммо бу уринишлар самара бермаса бошқа имкониятлар ишга солиниши мумкинлигини айтди.
"Масалани дипломатик йўл билан ҳал эта олишимизга умид қиламан. Аммо бошқа имконлар ҳам йўқ эмас", - деди Буш.
Америка кўпдан бери Эронни хуфёна тарзда ядровий қурол яратаётганликда айблаб келган. Ўз навбатида расмий Техрон ўзининг ядровий дастури фақат тинч мақсадларга, хусусан мамлакат аҳолисининг электр қувватига бўлган эхтиёжини қондиришга йўналтирилганини айтган. Эрон Мудофаа вазири эса унинг мамлакати ташқаридан қилинадиган ҳар қандай ҳужумни қайтаришга қодир деб айтди. "Ҳеч бир давлат бизга ҳужум қилолмайди, чунки бизнинг ҳарбий куч қудратимиз ҳақида улар етарли маълумотга эга эмас", - деди Эрон Мудофаа вазири Али Шамхоний.
XS
SM
MD
LG