Линклар

logo-print

Бугун Россия ва Қозоғистон президентлари Москвада давлатлараро муносабатларга оид қатор ҳужжатларни имзоладилар.


Улар орасида икки давлат чегараларини демаркация қилиш бўйича шартнома ҳам бор. Россия президенти Владимир Путин музокаралар сўнгида жумладан шундай деди:
"Муносабатларимиз учун энг муҳим бўлган чегара масаласини ҳал этишга мувафақ бўлдик. Шу пайтгача экспертлар ечимини топа олмаган ушбу масала юзасидан ҳам Қозоғистонни ҳам Россия Федерациясини қаноатлантирадиган муросавий қарорга келдик", - деди Путин.
Қозоғистон ва Россия стратегик ҳамкор давлатлар хисобланади. Қозоғистоннинг "Бойқўнғир" космодроми ҳозир ҳам Россия космик кемалари парвози учун муҳим объект саналади. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳам ривожланиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-сотиқ алоқалари хажми ўтган йилда эллик фоизга ортган. Яъни етти ярим миллион АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG