Линклар

Кондолиза Райс АҚШ Давлат Котиби лавозимига киришиши муносабати билан бугун Вашингтонда Сенатнинг ташқи алоқалар бўйича комиссияси йиғилишида, унинг аъзолари саволларига жавоб бера бошлади.


Сенатдаги бугунги эшитувлар пайтида Райс Америка дипломатиясини дунёда кучлар мувозанатини қарор топтиришга йўналтириш кераклигини урғулади.
"Америка ва бизнинг иттифоқчиларимиз амалга оширган ишлар, биз берган қурбонликлар бежиз бўлмади. Ҳозир эса ушбу муваффақиятларимиз асосида дунёни хавфсизроқ, янада эркинроқ қилиш вақти келди. Биз Америка дипломатиясини дунёда кучлар мувозанатини қарор топтиришга йўналтиришимиз лозим. Дипломатиянинг вақти-соати келди", - деди Кондолиза Райс.
Сенатдаги эшитувлар эртага ҳам давом этади. Эшитувлар пайти Райсга Ироқ уруши ва Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмаганига оид саволлар ёғилиши кутилмоқда. Аммо, кузатувчиларга кўра, Сенат тасдиғидан ўтиш Кондолиза Райс учун мураккаблик туғдирмайди. Чунки, Сенатда ўтирганларнинг аксари республикачилардир.
XS
SM
MD
LG