Линклар

Бугун Бағдоддаги шиа мазҳабидаги масулмонлар партияси қароргоҳи яқинида ичига бомба ўрнатилган автомашина портлатилди.


Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, бир қанча киши яраланди. Хабарларга кўра, сўнгги бир кун ичида Ироқда содир этилган хужумлар оқибатида жами 20 киши нобуд бўлган.
Ироқда сайлов куни яқинлашар экан, зўравонликларнинг янада кучайиши башорат қилинмоқда. Маълумотларга кўра, сайлов ўтадиган кун, яъни 30 январда 300 мингга яқин ироқлик ва америкалик аскар Ироқда сайловларнинг хавфсиз ўтишини таъминлашга жалб этилади.
АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда сайлов ўтказилишининг ўзи ғалаба эканини урғулади.
"Эркпарвар одамлар учун ва, албатта, Ироқ халқи учун сайлов ўтказилишининг ўзи ғалабадир. Айрим одамлар қўрқув боис ўзларини четга олмоқда. Бу уларнинг сайловда қатнашишни истамаётгани белгиси эмас", - деди Жорж Буш душанба кунги чиқишида.
Ироқ Ички ишлар вазири Фалах Накип эса, агар сайлов бойкот этилса, фуқаролар уруши рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Сайлов арафасида Ироқ ҳукумати террорчи гуруҳларнинг мамлакатга киришларининг олдини олиш мақсадида чегараларини ҳам вақтинча ёпишни режалаган. Ироқнинг мустақил сайлов комиссияси вакили Фарид Аярнинг айтишича, 29-31 январ кунлари мамлакат чегараларида кучли назорат ўрнатилади.
XS
SM
MD
LG