Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:19

Яқин кунларда Ўзбекистонга кучли зилзила хавф солаётгани йўқ


Феруза Яқинда Жануби-шарқий Осиёда юз берган кучли зилзила ва даҳшатли цунамининг машъум оқибатлари сейсмик фаол ҳудудда жойлашган Ўзбекистонда ҳам ер силкиниши масаласига жиддий эътибор қаратишга ундайди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология илмий тадқиқот институти директори Қаҳҳорбой Абдуллабековнинг сўзларига қараганда, мамлакатнинг тахминан 70 фоиз ҳудуди сейсмик фаол ҳисобланади. Ўзбекистонда қурилиш ишлари умумий сейсмик ҳолат бўйича тузилган махсус харита асосида олиб борилиши керак. Лекин бу харитани тузиш ҳали якунлангани йўқ.

Қ.Абдуллабековнинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг сейсмик фаоллиги Жануби-шарқий Осиёдагига қараганда анча паст ҳисобланади. Кузатувлар яқин кунларда минтақада кучли зилзила хавфи йўқлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистонлик мутахассислар зилзилани ўрганишда фойдаланаётган асбоб-ускуналар орасида замонавийлари ҳам бор, лекин уларнинг ярмидан кўпи анча эскирган. Шунингдек, зилзилани ўрганиш станциялари сони ҳам камроқ. Бу станциялар қуввати Ўзбекистон ҳудудида бўлиши мумкин бўлган ер силкинишларини тўла эмас, 70-75 фоиз назорат қилишга етади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Мамадалиевнинг билдиришича, Ўзбекистонда зилзила хавфини камайтириш бўйича талай ишлар қилинмоқда. Олий таълим ва халқ таълими тизимида “Хавфсизлик асослари” фани ўқитилади. Бундан ташқари, мамлакатда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича давлат тизими мавжуд.

У.Мамадалиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда давлат ташкилотлари, йирик корхона ва идоралар масъуллари зилзила юз берганда ишни ташкил этиш бўйича махсус ўқитилади. Йирик иншоотлар қурилиши вақтида эса сейсмологларнинг фикри, албатта, инобатга олинади.
XS
SM
MD
LG