Линклар

Озарбойжон расмийлари Туркманистон президентининг Каспий денгизи юзасидан билдирган баёнотини танқид қилдилар.


Озарбойжон расмийлари ўз танқидини, Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзовнинг душанба куни Канада нефт компанияси вакиллари билан учрашиб, Сардор нефт конини ривожлантириш масаласини муҳокама этганидан сўнг билдирдилар. Озарбойжон томони бу конни Капис деб атайди.
Туркманистон президенти Канада ширкатининг бу конни ривожлантириш борасидаги интилишини олқишлаган ва кон Каспийнинг Туркманистонга қарашли қисмида жойлашганини айтган.
Аммо Озарбойжон Давлат нефт компанияси матбуот ҳизмати вакили Мамат Мирзаевнинг «Эхо» маҳаллий газетасига берган интервьюсида айтишича, Каспий мақоми ҳал этилмагани учун Ниёзов бу конни ўзиники деб аташга ҳаққи йўқ.
XS
SM
MD
LG