Линклар

logo-print

Бугун Россиянинг бир нечта шаҳарларида имтиёзлар ўрнига пуллик компенсация бериш ҳақидаги қонуннинг кучга кириши муносабати билан навбатдаги норозилик чиқишлари бўлиб ўтди.


Аввалги норозилик акцияларидаги каби бу сафар ҳам акцияларнинг асосий иштирокчилари нафақа ёшидаги фукаролар бўлди. Улар барча имтиёзлар қайтарилиши ва шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари тикланишини талаб қилмоқдалар.
Тольяттида бир ярим мингга якин фуқаро шаҳар Думаси ёнида норозилик йиғини уюштирди. Воқеа жойига етиб келган шаҳар мэри Николай Уткин имтиёзлар масаласи албатта ҳал этилишини ваъда қилганидан сўнг норозилик иштирокчилари тарқаб кетдилар.
Қозондаги норозилик акцияси иштирокчилари Татаристон Давлат Кенгаши биносини пикет қилдилар.
Самарадаги норозилик акциясида эса атиги 40 нафар фуқаронинг иштирок этгани айтилмоқда. Ҳудди шундай норозилик акциялари Хабаровск, Нижний Новгород, Ижевск ва Чита шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG