Линклар

logo-print

Бишкекда 400га яқин фуқаро собик элчиларнинг парламент сайловларидаги иштирокини ман қилувчи Олий суд қарорига қарши норозилик митинги уюштирди.


Митингда барча мухолиф партиялар вакиллари ҳам иштирок этдилар. «Эркинлик» партияси етакчиси Топчубек Турғуналиев амалдаги президент Асқар Акаевни истеъфо беришга чақирди.
“Юзага келган вазиятни таҳлил қилган ҳолда, биз 1 февралдан бошлаб, бутун Қирғизистон бўйлаб, жанубдан шимолгача, қишлоқлар ва шаҳарларда имзо йиға бошлаймиз. Талабимиз¸ Акаев зудликда ҳокимиятдан воз кечиши лозим, тўғрими, хурматли ҳамшаҳарлар?” - дея хитоб қилди «Эркинлик» партияси етакчиси Топчубек Турғуналиев.
Ҳозирда собиқ элчиларнинг тўрттасига 27 февралда ўтказилиши кутилаётган парламент сайловларида иштирок этишда рад жавоби берилган.
XS
SM
MD
LG