Линклар

logo-print

Ëшлар орасида Ҳажга борувчилар сони ортиб бормоқда


А.Арал Ҳаж зиëратини бажо келтириш мусулмончиликнинг беш асосий фарзларидан бири ҳисобланади. Оллоҳнинг ягоналигига иқрор бўлиш¸ намоз ўқиш¸ рўза тутиш ва закот бериш қаторида тани соғ¸ иқтисодий имконияти бўлган ҳар бир мусулмон эркак ва аëл учун умрида бир марта Ҳаж зиëратини адо этиш фарздир. Ислом динининг бу фарзини мусулмонлар кўпинча ëши улғайганидан кейин адо этади. Аммо кейинги пайтларда Ҳаж зиëратини адо қилиëтган ëш мусулмонлар сони тобора ортиб бормоқда.

Бу йил Саудия Арабистонида Ҳаж зиëратини адо қилган икки миллиондан зиëд мусулмоннинг бир қисмини ëшлар ташкил қилди. Бу йилги Ҳаж мавсумида минглаб ëш ҳожилар орасида МДҲга аъзо давлатлардан борган ëшлар ҳам кўзга ташланди. Улардан бири 19 ëшли тожикистонлик талаба Ислом Шоевдир. У муқаддас Макка шаҳридан Озодлик радиосига ўз диний бурчини адо этиш учун келганини айтади.

"Авваламбор¸ мен Оллоҳ олдидаги диний бурчимни бажардим. Мен ҳалол одам бўлишни истайман. Айтгандай¸ мен намоз ўқишни ҳам бошладим"¸ - дейди Шоев.

Марказий Осиëда камбағаллик ва ишсизлик кенг тарқалган айни пайтларда Ҳаж зиëратига мушарраф бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Аммо тожикистонлик талаба Ислом Шоевга омад кулиб боқди.

Шоевнинг тенгдоши¸ биринчи курс талабаси¸ қозоғистонлик Аибар Анорбековга Ҳаж зиëратини адо этиш 18 ëшида насиб этди.

"Ҳажга бориш жуда муҳим. Бу ўз вужудингни гуноҳлардан тозалаш йўлидир. Агар давлат бизга молиявий ëрдам берганида эди¸ кўплаб ëшлар Ҳажга борган бўларди. Чунки ўзини мусулмон деб билган ва беш вақт намоз ўқийдиган ҳар бир киши Ҳажга бориши шарт"¸ - дейди қозоғистонлик талаба Анорбеков.

Саудия Арабистонидаги инглиз тилида чиқадиган "Араб нюз" газетаси муҳаррири Файсал Али Озодлик радиосига Ҳаж зиëратини адо қилиш учун Маккага сафар қилаëтган ëшлар сони ҳақида статистик маълуматлар бўлмаса ҳам¸ уларнинг сони ортиб бормоқда¸ деб ҳисоблашини айтади.

"Мен ҳар куни аэропортга борганимда¸ ҳожилар жойлашган ерларни бориб кўрганимда¸ кўплаб ëшларни учратаман. Бугун поездда келган жуда кўп ëш ҳожиларни кўрдим. Ҳатто Туркия каби мамлакатлардан ëш ҳожилар кўп сонда келмоқда. Айниқса араб давлатларидан келадиган ëш ҳожилар сони анча юқори"¸ - деди Файсал Али.

Шотландиянинг "Глазго" университетидаги Ислом тадқиқот маркази директори Мона Сиддиқий Ҳаж зиëратини бажо келтирувчилар орасида 20-30 ëшлар оралиғидаги одамлар сони ортиб бораëтганини тасдиқлайди.

"Қоида бўйича¸ мусулмонлар ҳаëтида бир марта Ҳаж зиëратини адо этишади. Кўпчилик мусулмонлар ëши улғайганда ëки болалари вояга етиб¸ шахсий ва иқтисодий мажбуриятлардан фориғ бўлганидан кейин Ҳажга боради. Аммо ҳозир кўпчилик ëшлар бу қоидаларга унчалик эътибор беришмайди. Улар бунга тақводорликнинг бир қисми сифатида қарайди"¸ - деб фикр билдирди Сиддиқий.

"Араб нюз" газетаси муҳаррири Файсал Алига кўра¸ Ироқ уруши ва Яқин Шарқ бўҳрони ëш мусулмонларни Ҳаж зиëратини бажо келтириш орқали Оллоҳдан нажот излашга ундаган.

"Ироқ ва Афғонистонга қилинган ҳужумлар ва Яқин Шарқда муаммолар чигаллашганидан кейин одамлар қўрқиб қолди. Улар ҳеч ким келиб ëрдам бермайди¸ деб ҳис эта бошлади. Шу боис Оллоҳга юз ўгириб¸ муаммони ҳал этишда ундан мадад сўрайдилар"¸ - деди Файсал Али.
XS
SM
MD
LG