Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:59

Кондализа Райсдан нима кутиш мумкин?


Тўлқин АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигига Президент Жорж Бушнинг энг яқин маслакдошларидан бири Кондализа Райснинг тайинланиши кутилаётгани ўзбекистонлик сиёсатчилар ўртасида ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти.

Жамиятшунос Комрон Алиевнинг фикрича, К.Райс Ж.Буш ва Д.Чейнининг жуда яқин сафдоши ҳамда улар каби қаттиққўлроқ, талабларини кескинроқ қўядиган сиёсатчилар тоифасига киради. Шунинг учун К.Райс билан давлат котиби сифатида мулоқотда бўлаётган бошқа давлатлар раҳбарлари унинг айтганлари Ж.Бушнинг фикри ва сиёсати эканини тан олишига тўғри келади.

Кузатувчи Сардор Ҳакимовнинг сўзларига қараганда, АҚШнинг амалдаги давлат котиби Колин Пауэл Ж.Буш маъмуриятидаги “лочинлар” номини олган бошқа сиёсатчилардан фарқли ўлароқ, муаммони куч билан эмас, балки дипломатик йўл билан ҳал қилишга мойил сиёсатчи. У масалани дипломатик воситалар билан ечишга кўпроқ эътибор қаратарди, ва албатта, Ж.Бушга маълум маънода таъсир ўтказарди. К.Райс унинг лавозимини эгаллаши эса АҚШ сиёсатида маълум ўзгаришлар ясамай қолмайди, яъни бу сиёсат янада қаттиқлашади. Зеро, у “лочинлар”нинг энг яқин маслакдоши ҳисобланади. “Лочинлар” эса муаммони кўпроқ куч воситасида ҳал қилишга мойил инсонлар.

Жамиятшунос Б.Мусаевнинг таъкидлашича, К.Райснинг давлат котиби этиб тайинланиши АҚШ ташқи сиёсатида кескин ўзгаришлар ясайди, дейишга асос йўқ. Масалан, АҚШ ўзининг геосиёсий манфаатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий тузумни қўллаб-қувватлашда давом этади.

С.Ҳакимов К.Райс Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократия масаласига К.Пауэлча ҳам эътибор қаратмаслигини тахмин қилди.

Аммо К.Алиев бу фикрларга қўшилмади. Унинг айтишича, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик АҚШ учун муҳим геосиёсий масаладир. Шу боис, Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга Америка ҳукумати бефарқ бўла олмайди.
XS
SM
MD
LG