Линклар

Қозоғистондан олинган хабарларда, бугун Алмати шаҳрида Қозоғистонда фаолияти тақиқланган Ҳизбут Таҳрир ташкилотининг 40 аъзоси ҳибсга олингани айтилади.


Қозоғистон ички ишлар расмийлиарига кўра, Ҳизбут Таҳрир ташкилотининг аъзолари Алматидаги масжидлардан бирининг олдида ноқонуний намойиш ўтказагини учун ҳибсга олинган. Айтилишича, ҳибсга олинганлар экстремистик ва аксил-америка ахборотларини тарқатган ва Марказий Осий мамлакатларининг конституциявий ҳукуматларини ағдаришга чақирган.
Ҳизбут Таҳрир ташкилоти Марказий Осиёда Исломий Халифалик давлатини қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу ташкилот Марказий Осиё давлатларининг баъзиларида ва Россияда тақиқланган.
XS
SM
MD
LG