Линклар

logo-print

Бугун Британия офицерининг Ироқда тинч аҳоли Британия аскарлари томонидан қийноққа солингани юзасидан Германиянинг Оснабруек шаҳрида олиб борилаётган трибунал суд жараёнида кўрсатма бериши кутилмоқда.


Айтилишича, Майор Дэниел Тэйлор 2003 йилнинг май ойида Басрада озиқ-овқат омборида ўғрилик қилганликда гумон қилинаётганларни ҳибсга олишни буйирган. Бунда майор аскарларга гумон қилинаётганларга нисбатан қаттиққўл бўлишни айтган.
Уч нафар Британия аскари ҳибсга олинганларни қийноққа солганликда айбланиб трибуналга топширилган. Қийноқлар акс этган фотосуратлар кеча мамлакатдаги етакчи газеталардан бирида чоп этилди.
Суд қилинаётганларининг бири унга қўйилаётган айбга иқрор бўлган, қолган икки аскар эса айбини бўйнинга олгани йўқ. Судланувчиларни ҳимоя қилаётган адвокатлар аскарлар буйруқни бажарган, деб айтмоқда.
XS
SM
MD
LG