Линклар

logo-print

Бугун Афғонистоннинг собиқ ҳарбий қўмондоларидан бири Абдул Рашид Дўстумга унга нисбатан уюштирлган суиқасддан омон қолгани айтилмоқда.


Аниқланишича, портловчи моддани кийимининг остига яширган шахс ўзини портлатиб юборган. Хабар қилинишича, Дўстум Шибурғон шаҳарчасидаги масжиддан чиқаётганда худкуш кимса унга яқинлашмоқчи бўлган, бироқ Дўстумнинг соқчилари бунга йўл қўймаган.
Маҳаллий касалхона шифокори воқеада 25 киши жароҳатлангани, улардан 5 нафари оғир аҳволда эканини маълум қилди.
“Воқеада 25 киши жароҳатланди. Уларнинг беш нафари оғир аҳволда ва ҳозир шошилинч операция ўтказилмоқда. Жарроҳларимиз уларнинг ҳаёти учун курашмоқда. Воқеа жойида худкушнинг ўзидан ташқари ҳеч ким ҳалок бўлмади”, - деди доктор Ориф.
Этник ўзбек бўлган Дўстум АҚШ қўшинларига Толибон ҳаракатини торғмор этишда ёрдам кўрсатган эди. ўтган йили ўтказилган президентлик сайловларида Дўстум мағлубяитга учраган эди.
XS
SM
MD
LG