Линклар

logo-print

Иккита халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Россия Президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, чечен сепаратчилари еткачиси Аслан Масхадовнинг саккиз қариндошини озод қилишни сўради.


Масхадовнинг қариндошлари ўтган ойда чечен хавсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилган, деб таҳмин қилинмоқда.
Кеча Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси ва Хелсинки Иснон ҳуқуқлари федерацияси эълон қилган очиқ ҳатда Масхадовнинг 35 ёшдан 68 ёшгача бўлган саккиз нафар қариндоши ўз уйларидан олиб кетилгани айтилади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг таъкидлашича, Чеченистон Бош вазири ўринбосари Рамзан Қодировнинг буйруғи билан хавфсизлик хизмати ходимлари асир этилганларни Центеройга олиб кетган. Бу билан Қодиров Масхадовнинг таслим бўлишга мажбур қиломчи бўлган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Путинни Россия халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларига амал қилишини намойиш этишга чақирди.
Россия ҳукумати Масхадовни террорчилар рўйҳатига қўйган ва уни Россияда амалга оширилган бир нечта хужумларда иштирок этганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG