Линклар

Бугун миллионлаб мусулмонлар Маккага ҳаж зиёратларини адо этмоқдалар.


Саудия Арабистони Қироли Фаҳд ва Валиаҳд Шаҳзода Абдуллоҳ ҳажни адо этаётган мусулмонларни терроризм ва экстремизмни рад этишга чақирдилар.
Уларнинг мурожатларини Саудия Арабистони ахборот вазири телевидение орқали ўқиб эшиттирди. Мурожаатда терроризм “Ислом томонидан маън қилинган вабо”, деб таърифланди.
Шунингдек, Маккадаги Ҳарам Масжидининг имоми мусулмонларни Ислом номидан террорчи хужумларни амалга ошириш чақирувларини инкор қилишга чақирди.
Минода шом намозини адо этишдан олдин ҳожилар шайтонга тош отиш маросимини адо этди.
Шундан сўнг зиёратчилар Маккага қайтиб Каъбани таввоф қилди.
XS
SM
MD
LG