Линклар

АҚШ Сенати Кондолизза Райсни АҚШ давлат котиби сифатида тасдиқлашни қолдирди.


Бугун мазкур масалнинг кўриб чиқлиши кутилмоқда эди.
Мухолифатдаги демократлар Райснинг номзодини кўриб чиқиш учун қўшимча вақт сўради. Энди бу масаланинг бир ҳафтадан Сенатда овозга қўйилиши кутилмоқда.
Кеча Сенатнинг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси кўпчилик овоз билан Райснинг номзодини қўллаб-қувватлади. Ундан олдин қўмита Райсни икки кун давомида сўроқ қилди. Унинг номзодига икки сенатор қарши чиқди, улардан бири ноябрдаги президентлик сайловида мағлубиятга учраган Демократик партия номзоди Жон Керри эди.
Қўмита саволларига жавоб берган Райс Буш маъмурияти Ироқда бир нечта ҳатоликларга йўл қўйганини айтди.
“Яна шуни қайтараманки, биз жуда кўп қарорларни қабул қилишимизга тўғри келган. Уларнинг баъзилари тўғри бўлган, баъзилари эса нотўғри бўлган. Лекин мен умид қиламанки, бундан кейин қилинадиган ишлар олдин яхши ўйлаб олинади”, - деди Райс.
Шунингдек Райс, АҚШ қўшинлари Ироқда барқарорлик ўрнатишга тайёр эмасликларини маълум қилди.
Райснинг номзоди қўллаб-қувватланса, у дақлат котиби сифатида Колин Пауэлнинг ўрнини эгаллайди ва бу лавозимга тайинланган энг биринчи қора танли аёл бўлади.
XS
SM
MD
LG