Линклар

logo-print

Бугун Украина парламенти Виктор Юшченкони президент сифатида қасамёдга келтириш маросимини келаси якшанба куни ўтказишга овоз берди.


Украина парламентининг 450 депутатидан 309 нафари қасамёдга келтириш маросимини келаси якшанба куни ўтказиш учун овоз берди.
Олий суд Виктор Януковичнинг охирги аризасини қондиришни рад этганидан сўнг парламент бу қарор учун овоз берди.
Олий Суд расиси Анатолий Ерема чиқарилган қарор якуний эканини маълум қилди.
“Олий Суднинг фуқаролик ишлари бўйича суди президентликка номзод Виктор Фёдорович Януковичнинг Марказий сайлов комиссияси 26 декабр кунги президентлик сайлови натижаларини борасида камчиликларга йўл қўйгани ҳамда президентлик сайловларининг натижалари бўйича қабул қилган резолюцияси ва натижаларни 10 январ куни эълон қилганлиги ҳақидаги шикоятларини рад этди.”
Президентлик лавозимидан кетаётган Леонид Кучма Юшченко табриклади.
Сайлов кампанияси давомида Януковични қўллаб-қувватлаган Россия президенти Владимир Путин Юшченкога табрик йўллади. Юшченко эса, президент сифатида қасамёдга келтирилишининг эртасига Москвага сафар қилажагини билдирди.
Янукович ва унинг адвокатлари таслим бўлмаганлари ва масалани Европа инсон ҳуқуқлари судида кўриб чиқишгларини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG