Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:04

Тожикистондаги завод Ўзбекистонга зарар етказмоқда


Озодбек 20 январь куни Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида “Марказий Осиёда чегаралараро муаммолар ва экологик хавфсизлик” мавзуида учрашув бўлиб ўтди.

Учинчи бор ўтказилаётган ушбу тадбирда экологик соҳаларда фаолият юритадиган нодавлат ташкилотлар, давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

Учрашув қатнашчилари Марказий Осиёда экологик вазият ёмонлашаётгани, чегаралараро (трансчегаравий) муаммолар кўпайиб бораётганидан ташвиш билдирди. Улар Ўзбекистоннинг ички ва чегара ҳудудларидаги экологик аҳволни таҳлил қилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда таъкидланишича, бугунги кунда минтақада ҳаво ифлосланиб бормоқда, суғориш ва ичимлик сув сифати ёмонлашмоқда, саноат корхоналаридан чиқаётган чиқиндилар кўпаймоқда.

Тадбирда Тожикистон альюминий заводи (ТАЗ) атрофида жуда катта баҳс-мунозара бўлди. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг фикрича, мазкур завод Россиянинг “РусАЛ” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, маҳсулот чиқаришни кўпайтириши Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси саломатлигига жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун заводнинг зарарини камайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш керак.

Учрашувда ТАЗ салбий таъсир кўрсатаётган ҳудудларда экологик аҳволни яхшилаш тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишувнинг ижроси юзасидан ҳам фикр .ритилди. Қатнашчилар бу ҳужжат ижросини қониқарсиз баҳолади.

Иштирокчиларга Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларидаги экологик вазиятни ўрганиш мақсадида нодавлат ташкилотлар вакиллари уюштирилган сафар ҳамда ТАЗнинг атроф-муҳитга зарарига бағишланган фильмлар намойиш этилди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига ҳамда ишбилармон доира вакилларига қаратилган мурожаатнома қабул қилинди.

Унда Ўзбекистоннинг жанубий туманларида яшайдиган аҳолига ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказувчи рангли металл ишлаб чиқариш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг хавф-хатардан холи вариантини қабул қилиш бўйича режалар тўғрисида фикр алмашиш ҳамда жамоатчиликни бундан огоҳ этишга даъват этилади.
XS
SM
MD
LG