Линклар

Инсонпарварлик ёрдамлари бўйича юқори лавозимли БМТ расмийси Маргарета Валстром денгиз тўфонидан азият чеккан Жанубий Осиё давлатлари аҳолисига ёрдам кўрсатиш ишлари муваффақиятли давом этаётганини маълум қилди.


Валстромга кўра, ҳозирда эътибор турли касал тарқалишининг олдини олишга қаратилиши лозим:
“Аҳоли орасида касаллик тарқалмагани ижобий ҳолат. Лекин, одамлар инфраструктура, тоза ичимлик суви таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатиш тизими издан чиққан шароитда яшар экан, касаллик тарқалиши эҳтимоли масаласига жиддий эътибор қаратилиши лозим”, – деди БМТ расмийси.
Расмий маълумотларга кўра, 26 декабрда юз берган денгиз тўфони оқибатида нобуд бўлган одамлар сони 222 мингга етган.
XS
SM
MD
LG