Линклар

Афғонистон расмийлари пайшанба куни Шибирғон шаҳрида генерал Абдул Рашид Дўстум ҳаётига суиқасд уюштирилгани воқеасини ўрганмоқда.


Худкуш террорчи ўзини портлатгани натижасида 20дан ортиқ одам яраланди аммо Дўстумга зарар етмади. Мазкур суиқасд масъулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
Ўзини Толиблар матбуот вакили дея атаган Абдул Латиф Ҳакимийнинг даъво қилишича, АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари 2001 йил охирида Толибларни ҳокимиятдан ағдарганидан кейин Афғонистон шимолида маҳбус толиблар ўлдирилган. Толиблар матбуот вакили иддаосига кўра, ўша воқеага генерал Дўстум алоқадор бўлган ва шунинг учун ўч олиш мақсадида Дўстумга суиқасд уюштирилган.
XS
SM
MD
LG