Линклар

logo-print

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, чоршанба куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги уйида бошига ўқ теккан қозоғистонлик дипломат Сапаргали Аубакиров бугун касалхонада оламдан ўтган.


Аубакиров Исломободдаги Қозоғистон эчихонасининг ташқи ва ички сиёсат, шунингдек, диний масалалар бўйича маъсул ходими эди. Покистон полицияси Аубакировнинг отиб кетилгани юзасидан олиб бораётган текширув жараёнида бир неча шахсни сўроқ қилмоқда. Айни пайтда, қозоғистонлик дипломатнинг йўқолган автомашинаси ҳам қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG