Линклар

logo-print

Исроилга қарши ракета ҳужумлари уюштирилишининг олдини олиш учун бугун Фаластин хавфсизлик кучлари Ғазо секторига жойлаштирилди.


Фаластин мухторияти янги Президенти Маҳмуд Аббос жанггарилар томонидан уюштирилаётган ракета ҳужумлари тўхтатилиши Исроил ҳарбийларининг Фаластин ҳудудларида ҳарбий операция ўтказишининг олдини олишини айтди:
“Бугун Фаластин кучлари Ғазо сектори чегараси яқинидаги турли ҳудудларга жойлаштирилди. Уларнинг асосий вазифаси чегарани қўриқлаш. Авваллари буни бажариш имконсиз эди. Бугун эса бу вазифани бажариш имконияти бор. Миллий хавфсизлик кучлари сифатида ўз вазифасини бажариш учун улар чегара яқинига жойлаштирилди”, – деди Маҳмуд Аббос.
Исроил ҳукумати агар Фаластин раҳбарияти Хамас каби қуролли гуруҳлар аъзолари уюштираётган ракета ҳужумларини тўхтата олмаса, Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий операция ўтказишга тахдид қилган.
XS
SM
MD
LG