Линклар

Жаҳон давлатлари Жорж Бушнинг иккинчи муддатга АҚШ Президенти сифатида қасамёдга келтирилганига ўз муносабатини билдирмоқда.


Бугун Германия ҳукумати Бушнинг демократия сари интилаётган давлатларга ёрдам бериш ҳақида қасамёд маросимида берган ваъдасини олқишлади.
Европа Иттифоқининг ижроя органи Жорж Бушнинг Авропа ва АҚШ муносабатларини қайта жонлантириш ҳақидаги ваъдасини қутлади.
Франция Ташқи ишлар вазири Мишел Барниер эса Жорж Буш президентлигининг иккинчи даврида доллар қимматининг пасайиб бораётгани масаласига кўпроқ эътибор қаратиши кераклигини айтди.
Япония ҳукумати Жорж Бушнинг иккинчи президентлик муддати давомида ҳам АҚШ билан яқин ҳамкорликни давом этишини маълум қилди.
Покистон ҳукумати Жорж Бушга табрик мактуби йўллади. Ҳукуматнинг матбуот хизмати бошлиғи Шайх Рашид Аҳмад Жорж Бушни Покистоннинг энг яқин дўсти, дея атади.
Шимолий Корея эса Бушнинг иккинчи муддатга АҚШ Президенти сифатида қасамёдга келтирилганини танқид қилиб, уни демократия бузғунчиси, дея атади.
XS
SM
MD
LG