Линклар

Ўлдиришга тахдид бўлгани сабабли Мустақил Ироқ ассамблеяси сиёсий партияси аъзолари Парламент сайловларида қатнашиш ҳақидаги ўз номзодлик аризаларини қайтариб олди.


Партия раиси Солиҳ ал-Айсига кўра, партиянинг 41 аъзоси аризасини қайтариб олган. Ундан олдин ўлдиришга таҳдид бўлганлиги учун Тикрит шаҳридаги сайлов комиссиясининг 11 аъзоси истеъфога чиққан эди.
Айни пайтда, сунний мазҳабидаги таниқли уламо шайх Маҳмуд Ас-Сумайдей хавфсизлик сабабларига кўра, бугун сайловларни қолдиришга чақирди.
Лекин Ироқ муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебари бугун Озодлик радиосининг Ироқ бўлими мухбири билан суҳбатда сайловлар режадагидек ўтишини билдирди.
Марказий Сайлов комиссияси раҳбарига кўра, сайлов расмийлари барча ироқликларни сайловда қатнашишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG