Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:14

Жорж Бушнинг нутқи кимнидир умидвор қилади, кимнидир…


Феруза АҚШ Президенти Жорж Бушнинг инаугурация маросимида сўзлаган маърузасида белгиланган айрим вазифалар ўзбекистонликлар орасида ҳам турли мунозарага сабаб бўлди.

“Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг сўзларига қараганда, АҚШнинг ташқи сиёсати демократия талабларига жавоб бермайди. Ж.Буш ўз маърузасида “дунёни зулмдан қутқариш” ҳақида гапирганда фақат АҚШ сиёсатини қўллаб-қувватловчи ҳукуматларга ёрдам кўрсатишни назарда тутган. Американи қўллаётган киши диктатор бўлса ҳам, Ж.Буш маъмурияти унга ёрдам бераверади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Искандар Худойбергановнинг фикрича, Ж.Буш АҚШ дунёда демократия ва эркинликни таъминлаш учун фаол ҳаракат қилишини, зарур бўлганда бирорта давлатга нисбатан куч ишлатилишини эълон қилганининг ўзиёқ дунёда вужудга келган вазиятни юмшатишнинг энг тўғри йўлидир. АҚШ Россияга каби тилида бошқа, амалда бошқа сиёсат юритаётгани йўқ. Бу мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати бир-бирига мос тушади.

Сиёсатшунос Малик Абдураззоқовнинг таъкидлашича, Ж.Бушнинг маърузаси, асосан, Америкадаги ўрта қатлам вакилларининг ишончини қозонишга қаратилган. Мабодо бирор мамлакатни куч ишлатиб, “зулмдан озод этиш” керак бўлса, АҚШ бу давлатлар рўйхатини тузиб қўйибди. Булар орасида Афғонистон ва Ироқдан сўнг Эрон, Шимолий Корея, Зимбабве, Мьянма (собиқ Бирма) ва Беларусь бор.

О.Ориповнинг эътирофича, ҳозир Ўзбекистон ҳукумати Америка билан анча яқин. Шунинг учун мазкур нутқ Ўзбекистонга нисбатан бирор нарсани англатмайди.

М.Абдураззоқов эса АҚШ ўзининг Ироқ ва Афғонистондаги сиёсатини охирига етказмай туриб, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан алоҳида эътибор қаратишга имкон топа олмаслигини билдирди.

И.Худойберганов Ўзбекистон ҳукумати демократик ўзгаришларга тўсқинликларни қанчалик кўпайтирмасин, АҚШ бу ерда демократик сиёсатни илгари суришда давом этишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG