Линклар

logo-print

Собиқ Совет иттифоқи мактаб ўқувчилари Ҳолокост ҳақида кўп билишмайди


А.Арал Полшадаги "Освенцим" концлагери асирларининг собиқ Совет иттифоқи Қизил армияси томонидан озод этилганига 60 йил тўлди. "Освенцим" 2 - Жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан ташкил этилган энг даҳшатли концлагерлардан бири бўлган. Европа бўйлаб ташкил этилган бундай ўлим лагерларида ҳаммаси бўлиб олти миллион яҳудий¸ Унинг бир миллионидан ошиғи "Освенцим"да қатл этилган. Бугунга келиб ушбу мудҳиш воқеалар ҳақида мактаб ўқувчилари қандай тасаввурга эга? Афтидан¸ Шарқий Европа ва собиқ Совет иттифоқи ëшлари бу ҳақда кўп билишмайди.

Минск кўчаларида болалардан "Освенцим" ва "Ҳолокост"¸ яъни 2-жаҳон уруши давридаги оммавий қирғинлар ҳақида биласизми¸ деб сўрасангиз ғалати жавоб оласиз.
Мана 13 ëшли қизчанинг жавоби.

"Менимча¸ "Освенцим" туëқли ҳайвоннинг бир тури"¸ - дейди беларуслик қизча. Ëнидаги ўртоғи бир оз билағонроқ чиқди¸ бироқ унинг жавоби ҳам тўлиқ бўлмади.
"Освенцим Улуғ Ватан Уруши давридаги қандайдир лагер. У ерда яҳудийларни ëндирганлар"¸ - деб жавоб берди иккинчи қиз. Учинчи қиз эса¸ агар бизга бу ҳақда мактабда ўқитилганда эди¸ сизга кўпроқ маълумот берган бўлар эдик¸ деб жавоб қайтарди.

2- Жаҳон Урушидан олдин Беларусда яшаган яҳудийларнинг¸ қолаверса уруш даврида бутун мамлакатнинг қанчалик азият чеккани инобатга олинса¸ Беларус ëшларининг тарихдан бехабарлиги хавотир туғдирадиган ҳол. Аммо бу борада Беларус ягона мисол эмас. Бундай мамлакатлар сони анчагина.

1944 йилда геноцид сўзи нацистларнинг яҳудийлар¸ лўли ва бошқа гуруҳларни бутунлай қириб ташлашга уриниши маъносида ишлатилган. Ўша санадан тўрт йил ўтиб¸ бу сўз БМТнинг геноцидга қарши конвенциясида расман қабул қилинди.

Бир неча ўн йил давомида собиқ Совет иттифоқида уруш қурбонлари деганда фақат совет фуқаролари тушунилар эди. Ҳолокост шунчаки эсланарди¸ холос. Баъзида эса¸ умуман эсланмасди ҳам.

Бугунга келиб бир қатор собиқ Совет республикалари бу хатони тузатишга ва Ҳолокост мавзусини мактаб таълим дастурига киритишга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳозирча бу жараëн кўпроқ ўқитувчиларнинг шахсий ташаббусига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Дарсликларнинг йўқлиги боис талабалар орасида умумий қизиқиш ҳам шунга яраша. Қозоғистонлик тарих ўқитувчиси Амина Тортаева ўзи дарс бераëтган мактабдаги вазиятни шундай тасвирлайди.

"Бу мавзуда махсус курс йўқ. Биз Ҳолокост ҳақида ўзимиз қандайдир маълумот берамиз. Аммо бу ҳақда дарсликларда ëзилмаган. Шунинг учун бу тўғрида тўлиқ билимга эгамиз¸ деб айта олмайман"¸ - дейди қозоғистонлик ўқитувчи.

Шу боис бўлса керак¸ бу соҳада қозоғистонлик ўқувчиларни ҳам минсклик ўртоқларидан анча яхши деб бўлмайди. Озодлик радиоси мухбири қозоғистонлик ўқувчиларнинг биридан¸ Ҳолокост ҳақида эшитганмисан? - деб сўраганида:"Йўқ¸ умуман эшитмаганман. Ҳолокост? Бу ҳақда ҳеч қандай тасаввурга эга эмасман. Ҳолокостга ўхшаган нарса ҳақида ҳеч нима эшитмаганман"¸ - деб жавоб берди.

Москвадаги юқори мактаб ўқитувчиси Ирина Белареванинг айтишича¸ Россия мактабларида Ҳолокостни махсус дарс сифатида ўтиш-ўтмаслик ўқитувчига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
"Агар мактаб дастурини олиб қарасангиз¸ Ҳолокостни махсус муҳокама этиш талаб қилинмайди. Мен бу ҳақда гапираман. Аммо умуман олганда бу ўқитувчига боғлиқ масала"¸ - деб фикр билдирди россиялик ўқитувчи.

Ҳатто яҳудийлардан чорак аср олдин геноцид қурбони бўлган Арманистонда ҳам ëш авлоднинг Ҳолокост ҳақидаги билими унча чуқур эмас.
Озодлик радиоси мухбири Ереван шаҳри ëшларидан ушбу воқеалар ҳақида сўраганида¸ энг тўлиқ жавобни¸ гарчи нотўғри бўлса ҳам¸ 19 ëшли йигит берди.
"Ҳолокост Гитлер топмонидан амалга оширилди. Бир ярим миллион одам ҳалок бўлди. Гитлер яҳудийларни йўқ қилишга ҳаракат қилди. Менимча¸ Германияда яҳудийлар жуда юқори позицияларда бўлган. Шунинг учун Гитлер уларни йўқ қилиш ва мол-мулкини тортиб олишга уринди"¸ - деди арман йигити.

Германия яҳудийлари тадқиқот маркази раҳбари Чана Мошенска фикрича¸ болаларда Ҳолокостни ўрганишга қизиқиш уйғотишнинг самарали йўлларидан бири Ҳолокостдан тирик қолганлар билан учрашувлар ўтказишдир.
"Бунинг бирдан-бир йўли ўша воқеаларда омон қолганлар ҳикоясига қулоқ солишдир. Бундай ҳикоя Ҳолокост аслида нима эканини ëшларга етказишнинг энг яхши йўлидир. Албатта¸ бунинг учун вақт чегараланган. Ҳолокостда омон қолганларнинг ëши ўтаяпти. Вақт келиб улар гапиролмай қолади. Лекин бундайлар гапирганда ëшлар улар тимсолида ўз бува-бувиларини кўради. Бу эса ëшларга қаттиқ таъсир қилади"¸ - деб таъкидлайди Мошенска.
Унинг айтишича¸ Ҳолокостда омон қолганларнинг кўпчилиги Ҳолокост воқеаларини ўсмирликда бошдан кечирган. Шунинг учун улар¸ мен 15 ëшимда бошимдан мана буларни кечирганман¸ ëки менинг укам¸ ойим бошидан мана буларни кечирган¸ деб ҳикоя қилиб бера олади. Бу ҳам ëшларга қаттиқ таъсир қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG