Линклар

logo-print

Грузия президенти Михаил Саакашвили Шимолий Осетияга мухторият мақомини беришга тайёрлигини маълум қилди


Чоршанба куни Европа Иттифоқи Парламентлар Ассамблеясининг Страсбургда ўтаётган йиғилишида чиқиш қилган Саакашвили, мухторият конституцияда қайд этилишини-да таъкидлади.
Шу билан бирга Грузия раҳбари минтақада тинчлик урнатишда Россиянинг иштирокига умид билдирди.
— Биз Россиянинг тинчлик ўрнатиш йўлида муҳим ҳамкоримиз бўлишини истаймиз. Ва мен яқин орада Россияни шундай қиёфада кўришга умид билдираман. Қолаверса у ерда соғлом фикрли сиёсатчилар жуда кўп. Бу Россия раҳбарияти ҳамда бутун рус халқи манфаати доирасидадир, — деди Грузия президенти Михаил Саакашвили.

Ўзини мустақил давлат сифатида эълон қилган Абхазия ҳусусида туҳталар экан, Грузия президенти ҳозирча бу мавзу кун тартибига куйилмагани, зеро Абхазия расмийлари бу масала муҳокамасидан бош тортаётганини айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG