Линклар

Европа Иттифоки Парламентлар Ассамблеяси Россия ҳукуматининг «ЮКОС» нефт компанияси борасидаги хатти-ҳаракатларини танқид остига олувчи резолюция қабул қилди


Мазкур ҳужжатда «ЮКОС» иши ортида сиёсий мақсадлар яширингани ҳақидаги хавотир билдирилган.
Ҳужжат муаллифи Сабина Лойтхойзер-Шнарренбергерга кўра:
— Михаил Ходорковский ҳамда “ЮКОС”нинг икки ходими Лебедев ва Пичугиннинг суд томонидан таъқиб қилиниши тўла тўкис ҳуқуқий меëрларнинг бузилишидан иборат. Бундан кўзланган мақсад сиëсий рақибларни кучсизлантириш¸ бошқа бир қатор бой одамларни қўрқитиш орқали иқтисодий стратегик активларни давлат назорати остига олиш¸ — деди Сабина Лойтхойзер-Шнарренбергер журналистларга берган интервьюсида.

Россия Бош прокурори Владимир Устинов бу айбловларни инкор этди ва унинг ташкилоти қонун доирасида иш олиб бораëтганини айтди.
XS
SM
MD
LG