Линклар

Бугун АҚШ Сенатида Кондолиза Райс номзоди овозга қўйилиши кутилмоқда


Маълумки, Кондолиза Райс АҚШ президенти Жорж Буш томонидан Давлат котиби лавозимига тавсия этилган.
Кеча Сенатдаги бир гуруҳ демократлар, улар фикрича, Ироқда ўтказилган нотўғри сиёсат учун жавобгарликни Кондолиза Райс зиммасига юклади. Демократлар шунингдек, Райсни президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслахатчиси вақтида нотўғри маълумотларни тақдим этиб, Саддам Хусайн режимига қарши ҳарбий амалиётнинг бошланишига сабабчи бўлганликда ҳам айбладилар.
Аммо шунга қарамай, Сенатда кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар Кондолиза Райс номзодини тасдиқлашлари мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG