Линклар

logo-print

Исроил расмийлари Фаластин раҳбарияти билан сиёсий музокараларни тиклади


Музокаралар 14 январ куни Ғазо минтақаси билан чегара ҳудудида олти исроиллик ўлдириб кетилгани боис тўхтатиб қўйилган эди.
Бугун Қуддусда Исроил Бош вазири ҳамда Фаластин мухторияти етакчиси маслахатчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Кеча Исроил ҳамда Фаластин хавфсизлик ҳизмати раҳбарлари Ғазо минтақасининг жанубий ҳудудларида Фаластин полициячиларини жойлаштириш режасини муҳокама қилдилар. Ўтган ҳафтада Исроил томонининг розилиги билан Ғазо минтақасининг шимолий ҳудудига Фаластин полициячилари жойлаштирилган эди. Бу чоралар Исроил ҳудудларини ракеталар ҳужумидан сақлаш мақсадида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG