Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш ироқликларни террорчилар таҳдидига қатъи жавоб сифатида сайловларда иштирок этишга чақирди


Чоршанба куни журналистлар билан ўтказган мулоқоти давомида Буш бўлажак сайловлар Ироқ ҳаётида муҳим воқеа булишини таъкидлади.
АҚШ президенти сайловда катнашишга аҳд қилган ироқликлар жасоратига қойил қолаётганини маълум қилди.
— Ироқдаги террорчилар демократия ва Ироқ халқига уруш эълон килди. Аммо шунга қарамай сайловлар барибир бўлиб ўтади. Миллионлаб ироқлик сайловчилар ўз ватанига садоқатини ва эркин бўлиш истагини жасорат билан намойиш этади, — деди АҚШ президенти Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG