Линклар

logo-print

Янги қарор кўпчиликни чўчитмоқда


Тўлқин Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги қарорига мувофиқ 2005 йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистондаги барча давлат ва нодавлат телерадиокомпанияларига танлов асосида янги лицензиялар берилади.

“Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан фойдаланишни самарали таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ушбу қарорда 1 февралдан бошлаб радиочастоталарни тақсимлаш ҳамда теле ва радиоэшиттиришлар тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар бериш танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

Қарорга кўра, давлатга тегишли ёки мулкидаги давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган теле ва радиостанциялар, компанияларга танловдан ташқари лицензия берилади.

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ходими Алмира Гатаулинанинг сўзларига қараганда, танлов низомида қўйиладиган талаблар, тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар, таклифларни баҳолаш мезонлари батафсил ёзилган. Бунда станция қандай кўрсатув ёки эшиттиришлари эфирга узатиши, уларнинг техник ечими замон талабларига жавоб бериши, савияси инобатга олинади.

Қарорга биноан, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб мамлакатдаги телерадио компания ва станциялар ўзларига тегишли барча маълумотларни танловга тақдим этади. Агар ҳужжатлар талабларга жавоб берса, улар фаолиятини давом эттириш учун лицензияни қўлга киритади. Акс ҳолда лицензиядан маҳрум этилади.

Ангрендаги “Орбита” телестанцияси Тамара Прокофьеванинг таъкидлашича, танлов низоми билан танишиш жараёнида жуда кўп саволлар туғилади. Масалан, ретрансляция ҳақида ҳужжат тақдим этиш сўралган. Бироқ лицензияга эга бўлмай туриб, қандай қилиб ретрансляция билан шуғулланиш мумкин, деган савол туғилади.

“Интерньюс-Ўзбекистон” ташкилоти раҳбари Холида Анорбоеванинг фикрича, бу қарор қабул қилинишига сабаб назоратни янада кучайтиришга уринишлир. Чунки бу ҳужжат, аввало, давлат телевидениеси ва радиоси дастурларини намойиш этишни талаб қилади. Бу эса нодавлат телевидениеларнинг ўз кўрсатувларини эфирга узатишга кам имконият қолдиради.
XS
SM
MD
LG