Линклар

Украина президенти Виктор Юшенко Страсбургда утаётган Европа Иттифоки Парламентлар ассамблеясида чикиш килди.


“Мен Украина президенти сифатида мамлакатимиздаги демократик узгаришларнинг собит кадамлик билан олиб борилишини таъминлайман. Токи Европа Кенгашининг барча фундаментал принциплари, яъни инсон хукуклари, конун устиворлиги ва плюралистик демократия асосларига амал килинсин”, - деди Страсбургда утаётган Европа Иттифоки парламентлар ассамблеяси йигилишида чикиш килган Украина президенти Виктор Юшенко.
Шу билан бирга Виктор Юшенко Украинанинг янги ҳукумати жорий ой якунига қадар ташкил этилишини маълум килди.
Унинг сўзларига кўра Бош вазир ўринбосари лавозимига назарда тутилган беш номзоддан тўрттаси аниқланган.
Душанба куни Виктор Юшенко Юлия Тимошенкони мамлакат Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайнлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
XS
SM
MD
LG