Линклар

Бугун «Родина» партиясининг Томск ва Ярославл шахарларидаги вакиллари Москвадаги шериклари эълон килган очликка кушилди.


“Родина”чилар имтиёзларни пуллик компенсация билан алмаштириш хакидаги конуннинг бекор килишни ва хукумат аъзоларининг истеъфосини талаб килмокдалар.
Аввалрок мазкур фракция етакчиси Дмитрий Рогозин, имтиёзларни пуллик компенсация билан узгартириш хакида кабул килинган конунни «мамлакатда инкилобий вазиятни пайдо килмокда» деган эди.
Айни пайтда, Бугун Россиянинг бир катор шахарларида нафака ёшидаги фукароларнинг норозилик акциялари давом этмокда. Ставрополда 300га якин фукаро хукумат биносини пикет килдилар. Худди шундай акциялар Томск хамда Нижний Новгородда хам утказилмокда.
XS
SM
MD
LG