Линклар

Бугун Россия Давлат Думасининг бир гуруҳ депутати Бош прокуратурадан яҳудийларга тегишли диний ва миллий ташкилотларда текширувлар ўтказиш ҳақидаги мурожаатномани қайтариб олди.


Мурожаатнома муаллифлари бу ташкилотларни экстремистик ташкилотлар сифатида баҳолаб уларнинг фаолиятини таъқиқлаб қўйишни сўраган эдилар. Уларнинг фикрича, Россияда ўтказилаётган аксарият антисемистик акциялар ортида айнан яҳудийларнинг ўзлари турипти, шу усул орқали яҳудийлар, мурожаатнома муаллифлари айтмоқчи «рус фидойилари»га қарши кескин чоралар кўрилишига ундамоқчи бўлмоқда.
Мазкур ҳужжат аксар халқаро ҳамда россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг эътирозига сабаб бўлмоқда. Исроилнинг Россиядаги элчихонаси ҳам мазкур мурожаатнома юзасидан расмий муносабатини изҳор этган.
XS
SM
MD
LG